Бош сахифа » 2011 » Март » 24 » Умиров Ғуломжон Ёқубовга хам микрофон отадими?
02:51
Умиров Ғуломжон Ёқубовга хам микрофон отадими?
 Бошқаларга ўхшамаган усулда қўшиқ куйлаши билан эътиборни тортган бу хонандани, илк қўшиқларидан танқид қила бошлашган эди. Ҳозирги кунда танилиб, ютуқларга эришаётган бўлса ҳам, танқидлар тўхтамаган дейиш мумкин. Лекин, шу билан бир қаторда уни мухлислари ҳам кўпайиб бораётганлигини ва қўшиқлари оммалашаётганини кўриб, уни ижодида анча ўсиш бўлганлигини сезиш қийин эмас. Бугунги "Экспрессо” лойиҳасининг қатнашчиси хонанда Жасур Умиров шу кунларда банд бўлса ҳам, мухлислар фикрлари билан қизиқди ва саволларни ҳаммасига жавоб беришга вақт топди. 

Жасур сиз куйлаётган қўшиқ ва клипларни ота-онангиз билан бирга ўтириб, ТВ каналида томоша килганмисиз? Уларнинг фикри қандай?

Сизни бақириб "Ойша” ва "Биллурам” деган сўзларингизга, ҳамда клипдаги маъносиз рақсга тушаётган (қисқаси ўзларини реклама қилаётган) қизларни қилиқларидан ота-онангиз олдида хижолат бўласизми?      Муҳиддин 

 

Жасур Умиров: - Йўқ. Улар ТВМ ни кўрмайди.

Ҳа, албатта. Аммо, клиплар мени ғоям эмас-ку. Кўпинча, клипмейкерлар фикрига кўра ҳам, олинади клиплар. Лекин, шу қизларни рақси орқали ҳам, мухлисларни эътиборини тортиб, эсида қолишига ҳам сабаб бўлган.

 

Нимага ҳар доим клипларингизда ярим-яланғоч қизлар? MUTABAR

 

Жасур Умиров: - Лекин, ҳали бирор клипимда ярим-яланғоч қиз йўқ! Бундоқ олиб қараса, бундан баттар клиплар ҳам кўп. (ўйланиб) Менимча, клипимдаги қизларни кийимлари, раққосалар киядиган кийимлар.

 

1. Илк клипингизда чиққан қиз, ҳозирги кунда анча клипларда кўриниб қолган, яъни чеҳраси. Бу сизга таъсир қилдими? Адашмасам исми (Ригина)

2. Ҳозирги кунда сизга ўхшаб кетадиган битта артист  пайдо бўлиб қолган TVMда кўрдим. Қўшиқ куйлаши, сизни услубингизга хос. Бунга қандай қарайсиз?

3. Рақсга тушиш учун махсус таълим оласизми ё шунчаки рақс тушиш ёқадими? DILYA

 

Жасур Умиров: -1. У қизни танимас эдим  (администраторига ишора қилади.) Абдурасул олиб келган эди.  Мени ўзим ҳам, "Биллура” қўшиғимдан кейин танилдим. У қиз ҳам шу клипдан кейин танилди. Шундан сўнг, унга ҳам жуда ҳам кўп таклифлар тушди. Шундан кейин клипларимизда, янги чеҳраларни оладиган бўлдик, чунки мени ўзимга ҳам танилмаган инсонларни танилтириш ёқди.

2. Бунга ҳеч қандай қарамайман. Ҳавас қилибдими, қилаверсин. Мухлисларимга омад!

3. Тўғрисини айтсам, кўп ҳам рақсга тушавермайман. Концертларда умуман рақсга туша олмайман. Ҳаётда ундай рақсчи йигит эмасман. Лекин, клипларда сал мажбур бўламан. Клип чиройли чиқиши ва ўша қўшиқни характерини чиқариб беришга, ҳаракатларим шундан келиб чиққан.

 

Жасур қўшиқларига гап йўқ фақат клиплар бир хил кўринишда. SARDOR

 

Жасур Умиров: - Охирги пайтда клипларим умуман бошқача-бошқача бўляпти. Олдин, тўғри 3 та клипимда қизлар болалар рақслари бор эди. Ундан сўнг эса "Ойша”да умуман бошқача тарзда, "Рухсоринг” клипимда бўлса умуман бошқача. Яна яқинда 2 та клип олдим. Уларни ҳам тез кунларда мухлисларга тақдим қиламиз, уларда умуман бошқача!

 

Жасур ака клипларингизни кўпинча хорижда (Россияда) суратга олгансиз. Бундан кейин ҳам, бошқа хорижий мамлакатларда клип суратга олиш режангиз борми?

"Ойша” клипини МОСКОВ СИТИ да қачон суратга олгансиз? SHOHRUH

 

Жасур Умиров: - "Дарё” деган қўшиғимга Лондонда клип олдим. Мен у ерда дарёни олишни режалаштиргандим, Чорвоқда кўп клиплар олингани учун, у ерга бориб олгим келмади. Кейин шу чет элга борганимда, океан ёқиб қолди. Инна (чет эл хонандаси) клип олган жойларни бориб кўрдим, у ер менга жуда ҳам ёқди, манзарали чиройли жойлар экан. Сўнг, у ерда мен ҳам клип олдим.

"Ойша” клипимни 2010 йил август ойида суратга олгандик.

   

1. Жасур ижодингизда ўзига хослик бор, лекин жуда ҳам енгил хослик, айниқса қўшиқларингизнинг сўзларида. Маъно ҳақида, тингловчига маънавий озуқа бера олиш ҳақида ўйлаш вақти келмадими? Қўшиқларингизни сўзларини ким ёзади? Мусиқасини-чи?

2. 5 йилдан кейинги Жасур Умировни қандай тасаввур қиласиз?...

3. Маълумотингиз қанақа, қаерни битиргансиз ёки ўқийсиз?

4. Назаримда сиз учун қўшиқ айтиш хобби, аслида-чи?

5. Александр Рибакнинг ижодини кузатиб борасизми? Alisher777

 

Жасур Умиров: - 1. Билмадим, ҳамма ҳар хил тушунади. Бир хил мухлисларимиз телефон қилиб, гапни тагида гап бор деб айтишади. "Ёлғончи лабларингда севмайман деб алдама.” Лабларинг алдоқчи, лекин сени ўзинг яхши кўрасан-ку, деган бизда маъноси бошқача-де. Менимча, маъноси бор. Унақа маъносиз деб бўлмайди. Лекин, жуда маъноли қўшиқлар ҳам охирги вақтда камдан-кам хит бўляпти. Қўшиқларим сўзларини Зафар деган ўртоғим ёзади. (ишора қилиб) Сўзини ҳам, мусиқасини ҳам, "Биллура”дан бошлаб, "Ойша” ва яна охирги 2 та қўшиғимни ҳам, ўзи умумий 15 та қўшиғимни у билан бирга ёзганмиз. Худо ҳоҳласа, бундан кейин ҳам бирга ишлаймиз.

2. 5 йилдан кейин тўғрисини айтсам, (ўйланиб) йилдан-йилда, мен ўзимда ўсишни ҳис қиляпман. 5 йилдан кейин Худо ҳоҳласа янада кўтарилиб, юқори чўққиларга чиқамиз деган умиддаман. Худо ҳоҳласа, албатта мана шу мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари, уларни бизларга бўлган меҳри, эшитишлари билан!

3. Маълумотим олий. Ўзбекистон Давлат Консерваториясини ўтган йили битирдим.

4. Йўқ хобби эмас! Мен санъатсиз яшай олмайман, десам ҳам бўлади. Чунки, масалан ҳозирги туришимда қўшиқ айтмай қўйсам, ҳар битта куним сиқилишда ўтади, десам ҳам бўлади.

5. Йўқ умуман қизиқмайман.

 

1. Ўзингизни юлдузли касалига чалинганман деб ўйлайсизми?

2. Қўшиқчи бўлишингиздан олдин, қайси касб билан шуғуллангансиз?

3.Иккинчи соҳангиз борми? Durdona

 

Жасур Умиров:- 1. Менда умуман юлдузлик касали йўқ. Менда фақат характер деган нарса бор. Бу характер қанақа, ўша биринчи кўрган одамим билан чиқишиб кета олмайман. Сал тортинчоқроқман. Танишишда эса камгапроқман. 5-6 мартта кўришиб, яқинроқ бўлгандан кейин ҳазилим ҳам, гап-сўзларим ҳам жойида бўлади. Лекин, менда одамларни менсимаслик йўқ! Масалан, кўпчилик биринчи кўрганда кам гапирсам, "бу ўзини оларкан” деб гапиришади. Бу мени биринчи кўрган одамларда, шундай таассурот бўлиши мумкин.

2. Тўғрисини айтсам, мактабда ўқиганман. Умуман, бошқа касб билан шуғулланмаганман.

3. Иккинчи соҳам, ҳозирги кунда йўқ десам ҳам бўлади. Энди келажакда бўлиши мумкин.

 

Салом Жасур Умиров. Сизни куйлаш услубингиз кўпчиликни ҳайратлантирса керак. Шу қаторда мен ҳам ҳайратдаман. Ижодингизга омад. Саволларим:

1. Ижодингиздаги энг асосий мақсадингиз?

2. Севгилингиз борми? (сир бўлмаса агар)

3. Қўшиқларингизни биринчи яқинларингиз билан тинглаганингизда, уларни танқидлари сизга қандай таъсир қилади ва уларни фикри сизга қанчалик муҳим?

4. Дўстингиз борми, агар бўлса унга ҳар қандай ҳолатда ишона оласизми?

5. "Айёр қиз” деб номланган қўшиғингиз шеърини ким ёзган?

6. Сочи калта, замонавий қизлар ёқадими сизга ёки?

7. Қўшиқчи бўлишни ёшликдан орзу қилганмисиз ёки? TAVHIDABONU

 

Жасур Умиров: - (самимий) 1. Ижодда мақсадим, ҳамма мени мухлисим бўлса дейман.

2. Севгилим йўқ.

3. Кўпчилик яқинларимга, мухлис, мухлисаларимга ёққан қўшиқларимга клиплар олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Тўғрисини этсам, шу дўстим Зафар билан ўзимизга янги қўшиқ яралганда, "шу аниқ хит бўлади, буниси унча эмас” деб биламиз. Мен ҳеч кимни фикри билан иш қилмайман.

4. Ҳа, ишонамиз. Ишонишга ҳаракат қиламиз. Мана шу Зафарбек дўстим. (Зафар дўстига ишора қилади) Ҳар доим биргамиз.

5. "Айёр қиз” деб номланган қўшиғимни Дониёр Мирзо билан биргаликда ёзганмиз.

6. Сочи калта, замонавий қизлар (ўйланиб) менга ёқади. Лекин, қиз бола ёққандек, (кулади) сочи узунми, калтами нима фарқи бор? (кулади.)

7. Тўғрисини айтсам, мен ўзим эсимни танимаганимда ҳам, ёшлигимда ҳам, бу қўшиқчилик, талант деган нарса менда бўлган экан.

 

Салом, динигиз нима?

Кўпроқ ўз кучингизга ишонасизми ёки таваккал қиласизми?

Тожик тилида ҳам қўшиқ айтиш ниятингиз борми?

Санъаткорликдан бошқа касбга ҳам қизиққанмисиз ва қайси бирини устун қўясиз.....

MUHAMMADALI TOJIKISTONDAN  

Жасур Умиров: - Ислом дини.

Кўпроқ ўз кучимга ишониб яшардим олдин, яқиндан 1 йилдан бери фақат таваккал қиламиз.

Тожик тилида, ниятим бор, лекин тилни билмайман-ку, ўрганишга ҳаракат қиламан.

Мен ҳеч қайси касбни санъаткорликдан устун кўрмайман. Лекин, расм чиза оламан. Одамни расмини қараб турсам, чиза оламан. Кўзимни олдида турган нарсани ўхшатиб чизиб ташлайман. (кулади) Лекин, бу нарсани менга ҳеч ким ўргатмаган.

 

Жасур! Жамшид Умиров деган совуққина, муомаласи бешбаттар бола, сизга "подражать” қилиб, ўзини реклама қилиб юрибди. Тўйларда сизни мини дискингиз билан керилиб, тўй олиб бориб, яна мақтанади, ваҳоланки ўзини овози билан айтиб ғурурлансаамм майли эди. Сизни укангиз эмиш, кимлардандир сўрасам, йўқ шогирди дейишди.

1.Биринчидан ўзингизга уятмасми шогирда олишга?

2.Нима ўргата оласиз?

3.Ким у Жамшид ва нега фонограммангиз билан керилади?

4 Ўзи репутациянгиз аъломас, яна бунақа совуқ ва муомаласи дабдала, шпаналар сизга қанақа репутация қилиб бераркин?

5. Концертингизда 85 фоиз "Камолот” ёшларига текинга билет бериб тўлдирганингиздан аниқ хабаримиз бор, "Камолотчи”ларга ёрдам берадиган шов-шувчи журналист Жасур Ҳамроев уюштирганидан хабаримиз бор. Шартмиди шунақа концерт бериб? Санжар

 

Жасур Умиров: - 1. Тўғри, Жамшид деган бола, у ҳали жуда ҳам ёш бола экан! Мен ҳали шогирд ҳам олганим йўқ! Укам ҳам йўқ! Лекин, тез кунларда унга яхши маслаҳат бериб, фикрларини жойига келтириб қўямиз.

2. Шогирд олсам унга шу боримни ўргатардим. Агар ҳақиқатдан ҳам, келажакда инсондан барибир ҳеч нима қолмайди бу дунёда, фақат яхшилик қолади.

5. Ундай ишлар бўлмаган. Мен ундай кимларгадир билет ўтказиб, концерт бергандан концерт қўймаганим яхши деб ўйлайман.

(Ёнидаги администратори Абдурасул бу саволнинг жавобига қўшимча қилди.)

Абдурасул:- Ҳамма ташкилий ишларни мен олиб борганман. Концертдан 5-6 кун олдин билетлар қолмаган. Концерт ўзи жуда ҳам кўп мухлислар талабига биноан қўйилганди. Ҳозирги кунда "Nirvana” дўконларида, концерт дисклари сотувга чиқди. Тез орада, яъни май ойларига яна концерт бериш режада бор.

 

Мени саволларим.... 1. Нечанчи йилсиз?

2. Ашулаларингизни мусиқасини ким ёзиб беради?

3. Тўйларга борасиз бу аниқ, НЕЧА ПУЛ 4 та ашула айтиб кетишингиз? Лекин тўйларни ёмон қиздиради ашулаларингиз, олдиндан раҳмат.... SHAXZOD  

 

Жасур Умиров: - 1. Сир бўла қолсин.

2. Мусиқасини Зафар Қодиров.

3. (кулади) 1000 $ ҳазил!

 

ТВМни кўриб тураман. Сизни клипингизни 1-2 марта кўрганман. Сизни мухлисингиз эмасман умуман. Тўгри сизни ашула айтиш усулингиз сал бошқачароқ,  Лекин, 2-3 йилдан кейин ҳам шунақа усулда ашула айта оласизми? SARDOR

 

Жасур Умиров: - Ҳа.

 

1. Ўзингизга оддий мухлис сифатида мухлис бўлган бўлармидингиз?

2. Қаерларда жонли ижро қилгансиз?

3. Нега миллий қўшиқларни билмайсиз ("Лазги”, "Муножат”, "Фарғона тонг отгунча”)

4. 10 йилдан кейин миллий мусиқамизни қай ҳолда кўрасиз? BAXTIYOR

 

Жасур Умиров: - 1. Бўлардим. Чунки, менга ўхшаб кимдир бақириб чиқиб, умуман бошқа услубда бўлса, ҳеч бўлмаганда қизиқиб кўрардим.

2. Кўп жойда. Концертимда бўлган. Масалан, Консерваторияда имтиҳонларда ҳар доим жонли ижро бўларди. Кунига 8 соатдан жонли ижрода ашула айтардик! Ўқишда ўзим учун тайёрланиб, ҳозирда офисда куйлаб тураман. Ўқишни битирганман-ку. Чолғу, мусиқа асбоблари чалишни биламан. Гитара, танбур, фортопиано чалишни биламан.

3. Биламан.

4. 10 йилдан кейин "клубный” ҳолатда кўраман. (кулиб юборади) Мусиқаси "клубный” бўлади-де.

 

1. Санъатга кириб келганингизга қанча бўлди?

2. Ўзбек қўшиқчиларидан ва яна хориж қўшиқчиларидан, кимларни ижодини ёқтирасиз ва кузатиб борасиз?

3. Оилангизда нечанчи фарзандсиз?

4. Санъаткорликни танламаганингизда, сизнинг-ча қайси ишда ёки ким бўлиб ишлаган бўлардингиз?

5 Қайси спорт турига қизиқасиз? NAPPYBOY

 

Жасур Умиров: - 1. Санъатга кириб келганимга 2 йилдан ошди.

2. Ўзбек қўшиқчиларидан (ўйланиб) Жаҳонгир Отажонов. Хориждан Шакира.

3. Оилада 2 фарзандман.

4. Санъаткорликни танламасам, спортчи бўлардим. Боксчи бўлардим.

5. Боксга ва енгил атлетикага қизиқаман.

 

Қўшикларингизда тўғрисини айтсам, дард сезилмади. Ҳаёт севги билан ниҳояланиб қолмайди-ку. DOST

 

Жасур Умиров: - Севгидаги дард барибир бошқача-де.

 

Нимага характерингиз бунақа "нито? XOJI@KBAR  

 

Жасур Умиров: - Қанақа масалан? (кулади)

 

Интернетда сизга қайси сайт ёқади?"Sayyod.com”га кириб турасизми?MUATTAR

 

Жасур Умиров: - "Sayyod.com” ёқади. Албатта.

 

Салом Жасур, сизни ижодингиз менга ёқди. Клипларингиз яхши. Мен фақат Юлдуз Усмоновани эшитар эдим. Ҳозирда сизни ижодингизни кузатиб бораяпман, ижодингизга улкан зафарлар тилайман. Жамшид Жиззахдан.

   

Салом. Мен Жасурни умуман қўшиғини эшитмаганман. Фақат "Sayyod.com” орқали танийман. Саволларимни берасиз, деган умиддаман. Унга саволларим.

1. Нима учун катта гапирасиз?

2. Ҳозир 5 минут яшайсизми, йўқми?

3. Сиз санъат даражасида қайси поғонадаман деб ўйлайсиз?

4. Сизни шу даражага чиқишингизга ким сабаб-чи? BEK

 

ДАВОМИ ФОРУМДА (манба)

Бўлим: Expresso | Кўрилган: 12540 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Jasur Umirov

Нравится
Барча изохлар: 18
1 Durdon   (24-Мар-2011 03:32) [Материал]
Suhbatila nimaga ko'chada bo'ldi??

2 Yulduz   (24-Мар-2011 03:55) [Материал]
JASUR UMIROVNI IJODI MANGA YOQADI,IJODGA JIRIB KELGANLARIGA 2YIL DIP HECHAM OYLAMAGNDIM 5-6YIL BOGAN BOSA KERE DIP OYLAGANDIM,IWLARIGA OMAD

3 shanya   (24-Мар-2011 04:12) [Материал]
xamma gapni xazilga olibtiyu lekin yaxshi chiqibti

4 marka   (24-Мар-2011 13:08) [Материал]
Ишларингга омад.

5 Yodgor   (24-Мар-2011 16:49) [Материал]
Ashulalarini eshitib kurdim molodez zur aytgan. Kelgusi ishlariga omad !!

6 Marxabo Begim   (24-Мар-2011 20:58) [Материал]
Jasurga uzi aytgandek xech kimni fikri qiziq emas shuningdek savollari xam,javoblaridan shuni sezsa buladi...nima deymiz san'atda kamtarroq buling..Sa'atizga va xayotizga Omad

7 guljahon   (24-Мар-2011 22:44) [Материал]
Oyisha ashulasida necha marotaba takrorlagan ekana shu ismni,ashulalarini she'rida ma'no yo'q,musiqasi bo'ladi nima bo'lganda ham omad

8 dilfuza   (25-Мар-2011 11:15) [Материал]
Шундан бошка тема йукми сизларда, шундок хам Тв.да жонга теккан бу кирдан кочган кушикчи Ойша сини куйлаб юрвурмидими, умуман бунаканги савияси паст темаларни еритишингизни истамасдим.

9 gold   (25-Мар-2011 13:59) [Материал]
juda yuqori baxo berib yuborayapsizlar

10 jasur   (25-Мар-2011 14:20) [Материал]
gap yuq gazini bos otdosh

11 Jasmina   (25-Мар-2011 22:59) [Материал]
Jasurga Omad. Savolarga juda chiroyli javob beribdi. Mayda kutamiz.

12 Abdulaziz   (26-Мар-2011 12:42) [Материал]
Нега мани комментларим қўйилмаган???
Демократия йўқми? ООООО БИЛЛУРАМЕЙЙЙ....
Бу болача ўзини олмасдан гаплашишни ўрганвосин, худди Майкл Джексондек гапирадиейй... Лондонда клип олдим мушш.. Лондонга битта ўзи бориб, камерани штативга ўрнатволиб ликилламагандир. а? шунақамикан? Ёки режиссер, продюсер, оператор, дизайнер, ёрдамчила деган гурух ҳам ишлаганмикан?
Одам камтар бўлса ярашади. Устозлага ҳурмат, атрофдагилага тавозеъ билан муомала қилинса ҳурмат топармиди... Одам сифатида, қўшиқчи сифатида ҳали элни назарига тушиши учун кўўўўўп, жуда кўўп меҳнат қилиши керак!
Қўшиқни бақирибмас, босиқлик билан, қалбдан чиқариб куйлаш керак! Қалбдан чиққан нидо қалбга етиб боради! Бақиришни қарға ҳам эплайди. Эшшак ҳам... ИМХО!!!
Ҳурматли Сайёд, комментариямни қўшиб, сайтингиз демократик ва ҳақиқатгўй сайт эканлигини яна бир бор исботлайсиз деган умидданман!
Ответ: Изохингизни бошиданоқ чиқмади деб бошллабсиз қандай қилиб олдиндан чиқмайди деб ёзяпсиз тушунмадим?
Кейин, изохларни Сайёд эмас, мен Бек модератор текшираман. КИМНИДИР ИЗОХИНИ ҚЎЙИБ САЙТНИ ҚАНДАЙ ЭКАНЛИГИНИ ИСБОТЛАМАЙМИЗ! Бу сайт ўзини аллақачон исботлаб бўлган.
Изохингизга тегинмади, халқ ўзи бахо берар.
Бек

13 Тот самий "Opo Doda"   (27-Мар-2011 03:44) [Материал]
Bilasmi Jasurri qoshiqlari 1 oy 2 oy xit bolishi mumkin lekin albatta ertasiga hammani esidan chiqib ketadi,sababi qowiqlarini matnida umuman mano yoq etingchi wuncha pul ketqazib chet davlatlaga borib oywa dib baqirib kelib klip osa ashulasi shlager bolarmidi? haqiqiy qowiqchini ovozi puli bolishi xit yoki shlager darajasiga olib chiqomidi mani nazarimda.qowiq so'zlari va uni musiqasi albatta birinchi o'rinda turadi. jasurri taniliwiga sabab bogan narsa bollani etiborini tortadigan shaxvoniy tarzda o'yniydigan qizlariyu, qizlaga yoqadigan Jasuri chexrasi.Qoshiqchi shunaqa qowiq etiwi kereki odamla 1-2 oy ewitib joniga teymasin... Shlager bosin. Jasur bir umri qisqa o'tkinchi yulduz mani nazarimda
tori tez tanildi o'ziga yarawa uslubi bor,lekin voqtinchali hali mundan zor qowiqchila chiqadi.Masalan Eagles- Hotel California qowig'ini ewitkanda odammi yana ewitgisi kevuradi masalan biza uni klipini kormaganmiz qoshig'ini ewitkanmiz
mana shlager qoshiq odam qoshiq etkanga yarawa pul ketqazib voqt ketqazib odamla 3-4 marta ewitib esdan chiqazvormasin oywaga oxwab qo'wig'i bilan ubu narsa beroliwi kere qowiqchi.

14 komil.ko'k4a   (30-Мар-2011 10:01) [Материал]
Jasur Umirov sizi ko'romidigan odamlaga qanaqa qarisiz atak hamma ashulalariz 4o'tki to'yga 1000$ dbsiz to'rimi shu

15 BARNO   (18-Май-2011 12:00) [Материал]
ILTIMOS BAQIRMASDAN ETIN

16 Руслан   (01-Июн-2011 13:32) [Материал]
Салом Жасур мен сизди ашадий мухлисларингидан бири ман узим Тожикистонни Регар Шахриданман. Регарда консерт бериш режангиз борми? шу саволимга жавоб беринг илтимос

17 Шахзод   (01-Июн-2011 13:38) [Материал]
Салом Жасур сизни кушикларингиз менга ёкади. Мен Тожикистонни Регар шахриданман Айтингчи Регарда кансерт бериш режангиз борми? Илтимос жавобингизни кутаман. Мухлисларингизни бефарк колдирмайсиз деган умитдаман хурмат билан шахзод

18 Шахзод   (01-Июн-2011 13:52) [Материал]
жасур сизди ашаий мухлисингизман. Ижодингизни хурмат киламан.Узим Тожикистонни Регар шахриданман Саволим шуки Регарда консерт бериш режангиз борми. Илтимос жавоб беринг. Мухлисларингиз саволига бефарк карамайсиз деган умитдаман.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!