08:58 Ўлмас Испанчадан то Афғончагача эплади. | |
13-май куни Ўлмас Оллобергановнинг навбатдаги 100 фоизли жонли мусиқа ва ижродаги концерт кунларига старт берилди. суратни сифатли турига манба Тўн кийдириш сахна ортида, концерт дастуригача бўлди.
Сарой лиқ тўла, абсолют аншлаг! Қизиғи, шахар бўйлаб концерт баннерларини кўрмайсиз. Хаттоки "Истиқлол" санъат саройи олдидаги баннерларда хам Ўлмаснинг концерти хақида биронта рекламаЧА йўқ! суратни сифатли турига манба Дастурда янги шўх тароналар кўпроқ. суратни сифатли турига манба Оллоберганов жанобларидан испанча шлягер "Бесаме мучо"ни кутмагандим. Ажойиб ижро! Менга айниқса Афғонча "Холидилам" қўшиғи жуда манзур келди. Авжидаги нолалар хиндларга хам дарс бера оладиган даражада. суратни сифатли турига манба Ботир Имомхўжаев ва Шукрулло Исроиловларнинг "Йўқолиб қолдим" (Галустян ва Ревва "Гадя"сига тақлид) хажвий сахна кўринишига гап йўқ! Ўзиям хамма "буралди!" Видеода томоша қиласиз. суратни сифатли турига манба Балкондан уни итариб юборган санъаткорни мониторда аниқлаш жараёнидаги хазилларга томошабинлар кулгудан портлади))) суратни сифатли турига манба Янгича "Лазги" тури менимча шу куни хаммага бирдек манзур бўлди. Томошабинлардан аксарияти бирам чочилди, бирам чочилдики)))) Зўрға кейин ўзини йиғиб териб олиб амаллаб ўтирволди)) суратни сифатли турига манба суратни сифатли турига манба Олдинги йил Ўлмас ўғли билан хориж қўшиғини дуэт тарзида куйлаб, томошабинларга ўғли хам махоратда нималарга қодирлигини кўрсатганди. Бу йил ўғли мархум Майкл Джексонни бир сокин таронасини куйлади. Кетидан миллий "Найлайин" қўшиғини куйлади. Видеодан томоша қилиб ўзингиз бахо берарсиз. Томошабинлар олқишдан тинмади. суратни сифатли турига манба суратни сифатли турига манба Ижодий жамоасидаги созандаларига хам алохида тўхталиб ўтиш керак, зеро дастур давомида кичик мусиқий танаффусда хам улар ўз иқтидорини намоёнлашди. Айниқса скрипкадаги Мансур Ахмедов махоратли ижросидан томошабинлар бир неча маротаба олқишлар билан зални ларзага келтиришди. суратни сифатли турига манба Ўлмас "Она" хақидаги қўшиқни куйлашни ўзининг созандалик махоратини намоёнлаш билан бошлади. суратни сифатли турига манба Мархум онасини ёд этиб, томошабинлар қаторидан жой олган холасидан дуо олди. суратни сифатли турига манба суратни сифатли турига манба "Она" хақида берилиб куйлар экан, сўнггида йиғлаб юборди. суратни сифатли турига манба Йигитлар хақидаги шўх тарона хам оммалашишига ишонч бор. Дастур Ватан хақидаги қўшиқ билан якунланди. Ижро махоратидан, бугунги кундаги жонли ижрода куйлайдиган эркак санъаткорлардан энг махоратлиси Ўлмас Оллоберганов эканлигига бу йил хам амин бўлдим. Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 7238 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |