07:17 Шахноз таваллуд айёми янги йил байрамидек!) | |
Шоира, бастакор ва хонанда Шахнознинг бу йилги таваллуд айёми ўзиям янги йилни кутиб олишдек кечди. Янги йилнинг янги ойида туғулган кун санаси бўлганидан кейин шу тарзда ўтказишни режалаштириб, 21-январь куни соат 23:00дан сайтимиз ташаббуси билан Шахноз офисида йиғила бошладик.
Биринчилардан бўлиб Қозоғистондаги мусиқий лойихада ўз иқтидори билан минглаб мухлислар орттириб яқиндагина қайтиб келган Шахло Ахмедова бўлди.
Соат миллари тунги 00:00ни кўрсатгач 22-январь кириб келиши билан сайтимиз жамоаси билан Шахнозни табриклашни бошладик.
Бироздан кейин эса Шахнознинг офиси бирдан одамларга тўлиб кета бошлади.
Улар орасида Умидахон, Камола Орипова (БМК),
Тохир Усмонов ва унинг маъмури Достон, Шоира Отабекова
Даврон Кабулов
Фаррух Ахмедов,
Адиз Ражабов
Манзуранинг маъмури ва яна кўплаб бошқалар хам Шахнозни табриклашди.
Нақ соат тонгги 04:00гача давом этган байрамни "Мафия" ўйини билан жуда қизғин равишда ўтказдик.
Яна бир бора Шахнозни таваллуд айёми билан табриклаб аввало оилавий бахт ва энг асосийси хотиржамлик тарк этмаслигини тилаймиз! Хотиржамлик бор жойда демакки хаммаси жойида!
Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков.
Таваллуд айёмдан бироз видеолавхаларни ЮТУБДА томоша қилмоқ
| |
Бўлим: Tabriklar |
Кўрилган: 12911 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |