17:17 Sayyod-shouда Юлдуз Усмонова! | |
10 декабрь 2012 йил соат 22:00, Тошкентдаги "CITY MAKON” кўнгилочар мажмуанинг хозирча сирли бўлган, ички бир залида "Sayyod-shou”нинг йилнинг сўнгги сони бўлиб ўтади. Мехмонимиз Ўзбекистон халқ Артисти Юлдуз Ибрагимовна Усмонова! "Sayyod-shou” Интернет оламидаги янги ва биринчи ўзбек радиоси uzbek-radio.com манзили орқалик хар шанба тунида , дунё миқёсида эфирга чиқиб турганидан хабарингиз бор. Гарчан бир
соатлик эфир тест равишда чиқиб турган бўлсада, унда бир қанча юлдузлар онлайн
тарзда чув тушганлари ва қатнашганларини биласиз. Йилнинг якуний сонида видеосъемка хам бўлиб ўтади, сабаби шу кунги тайёрланган кўпгина сюрприз ва шоуларни албатта томоша қилиш керак. Тайёрланган кутилмаган сюрприз ва шоу постановкасидан хаттоки Юлдуз Усмонованинг ўзи хам бехабар. Ишонаверинг, қитмирликларсиз хечам иложиси йўқ! Бу унутилмас шоу бўлади. Юлдуз Ибрагимовна Усмонова фанклуби хамда сайтимиз фанфоруми шу кунги мехмонимизни диққати учун "ИМПРО-ТК” лойихасида хам курашишади. Соат 22:00дан uzbek-radio.com манзили орқалик сизларни кутамиз ва тўғридан тўғри эфирда хаммасини жонли тинглаб, хоним Ибрагимовнага оригинал ва кутилмаган саволларни хам беришингиз мумкин бўлади.
Мазкур шоу ёпиқ тарзда ва фақат иштирокчилар билан ўтказилиши боис хеч қандай чипта сотилмайди ва фақатгина рўйхат орқалик киритилади. Рўйхатга эса чегараланган сондаги томошабинлар киритилиши мумкин. +99894 6446711 рақами орқалик боғланиб, викторина саволларига тўғри жавоб бера олганларгина киритилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, томошабинлар сони чегараланган, ва мазкур мақола чиққанидан бошлаб қўнғироқ қилиб улгурган ва викторинадан ўтганларгина ушбу шоуни жонли равишда томоша қилиш бахтига муяссар бўла олади. Шпаргалка: Саволлар "CITY MAKON” мажмуаси, сайтимиз ва Юлдуз Ибрагимовна Усмонова хақида бўлади. Демак 10 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:00да Тошкентдаги энг замонавий "CITY MAKON” кўнгилочар масканидан дунё миқёсидаги эфирга чиқамиз! Сити макон кўнгилочар мажмуа энг замонавий
маскан, энг сўнгги техникалар билан
жихозланган ёзги ва қишки кинотеатрлар, футбол ишқибозлари учун оригинал
фанбар, арт чойхона ресторан, спорт бўлимлари
, болажонлар учун ўйингохлар, адреналин ва драйв шайдолари учун скейт ва веломайдонлар, кафе ва савдо марказлари. Сити
макон бу 7 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар учун Тошкентдаги энг замонавий кўнгилочар маскан
бўлиб, оилавий тарзда хордиқ чиқариш учун айни муддао! Сити макон-биз шу ерда! | |
Бўлим: Sayyod-show |
Кўрилган: 12025 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |