10:30 Репетиция учун алохида декорация қурилди. Видео | |
Муниса Ризаеванинг концертига тайёргарлик авжида! "Истиқлол" санъат саройида 7-8-9 октябрь кунлари сахнада бўлиши кутилаётган декорацияни кичкина ва содда-"черновик" (каракас) тури "Аброр Хидоятов" номли театр сахнасида қурилди.
Муниса хамма қўшиқларини жонли ижро этмоқда. Рақслари хам кўп.
Дастур рости хам театрлаштирилган шоу тарзида ўтиши кузатишимиз натижасида маълум бўлди ва Мунисанинг аксар қўшиқлари концертга мосланиб қизиқ тарзда ўзгартирилган.
Дуэтдошлардан энг эрта келганлари Афруз ва Уммон гурухи йигитлари бўлди. Ўрталикда Ботир Қодиров ва хаммани куттириб, концерт продюсерини жиғибийрон қилиб репетицияга бир соатдан ошиқ кечикиб келган Шохруххон бўлди)
Дастурда кутилмаган икки дуэт хам бўлади.
Ота-онага аталган ажиб қўшиқ.
Хуллас видеодан бўлажак концертни хис қилиш онлари-спойлерни тақдим этамиз!
Суратлар ва видео муаллифи Шахло Қодирова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 6061 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |