06:07 Нихоят видео: "Фахрли инсон" + хисобот | |
Ва нихоят "Фахрли инсон" хайрия тадбирининг бир йиллик байрамидан энг сўнгги хотима: видео ва хисобот! Қаранг, бир тадбирни ёритишни ўзи бўлмади. Шунча кўп воқеа ва холатлар-ки, уларни суратларини хам бирда тақдим этишни умуман иложиси бўлмади. Дархақиқат бу сайтимиз учун йил тадбири бўлди ўзиям. Ва мана нихоят шу тадбирнинг видеоси ва сўнгги маълумоти: Артистлар тарқаб, мехмонлар кетиб, бемор болакайлар ўз палаталарига тарқалгач, бизнинг тадбиримиз яна давомланди. Кун давомидаги тадбирнинг иккинчи қисми! Энди моддий хайрияга дорилар сотиб олиш онлари. Умумий йиғилган суммадан олдинги йилги олти ярим миллионлик рекордни янгиладикми деб қизиқдим, аввалига дори сотиб олаётган пайтимиз бу рекордга яқин сумма эди. Тадбирдан кейин хам, эртаси куни хам моддий хайриялар тўхтамади (5 июль кунидаги хайрия давоми депозитига ўтди) ва умумий сумма 6.650.000 сўмни ташкил этди. Демакки олдинги йилги рекордни урдик! Мана шуууунча пулга , машииинчагина дори олдик(( Кун бўйи тик оёқда туз тотмай олиб борувчилик қилган Адиз Ражабов, дориларни тарқатишга хам ёрдам берди. Бемор болакайларга севимли актери қўлидан дориларни қабул қилиш жудаям қизиқ кечди. Тадбирдан видео: Видео: Шахло Қодирова. Умумий хисобот: "Фахрли инсон” хайрия тадбирига келган санъат олами :
"Фахрли инсон” хайрия тадбирига келган Фан клублардан:
Қон топширганлар
рўйхати: 1. Сардор Камилов (Сайёд) Сайёд ФанФорумидан:
Гугуша Фан клубидан: 1. Умарбекова Дилноза 2. Уринбоева Шахло 3. Мирзахалилова Назокат 4. Холматов Шерзод 5. Юлдашев Нурилло 6. Зулунов Мухаммадрасул 7. Ташхаджаев Абдурасул Шахзода фан клубидан: 1. Эргашев Ботир 2. Файзуллаева Камола Райхон фан клубидан: 1. Убаев Музаффар 2. Джумаева Камилла Лола Фан клубидан:
Сетанхо гурухи фан клубидан:
Даврон Кубулов фан клубидан:
Шерзодбек фан клубидан:
Умумий 32 та донор Акциямизнинг "ширин” хомийлари ) 1. Гугуша фан клуби 2. Соғинч садоси фан клуби 3. Юлдуз фан клуби 4. Сайёд фанфорумидан: Диля Танхо Шохида Мадина Феруза Хилола 5. Шерзодбек фан клуби 6. Севара Солиева 7. "Махита” гурухи 8. Нилуфар 9. Шахноз (шоира ва бастакор) Лоланинг фан клуби болалар учун совға – кўзмунчоқ-браслетлар олиб келишди. (сайт рахбари шахсан Sayyod учун бонкадаги тоза асалдан тортиб рамкадаги суратлар каби бир олам совғалар учун хам ташаккур!) Моддий хайрия:
Шахризод Шомурод Шахриёр Маъмуржон Садафахон
Хасанбек Бегзод Жафарбек
Йиғилган умумий сумма: 6.650.000
Футболкалар хомийси: "International Travel Education Group" Грант асосида хориждаги нуфузли университетларда таълим ва ва хориж коллежларида тил ўрганиш : "International Travel Education Group". Манзил: Узинкомцентр бизнес маркази. Ориентир: Интерконтинентал мехмонхонаси олдида. тел: (998 95) 195 66 77, (998 95) 195 67 76, (+998 91) 787 67 27, (+998 98) 300 38 85 . www.iteg.uz , www.itegroup.uz , www.itegroup.org | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6364 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |