01:39 ЛОНДОН 2012 – БИЗ КУТГАН ВА КУТМАГАН НАТИЖАЛАР... | |
Бугунги
кунда жаҳондаги барча спорт мухлисларининг нигоҳлари Лондонда бўлиб ўтаётган XXX
ёзги Олимпиада ўйинларига қаратилган бўлса ажаб эмас. Биз ҳам 27 июль куни
бошланган ва бугун 12-куни давом этаётган мазкур ўйинлар ва унда қатнашаётган
ҳамюртларимизнинг иштироклари тўғрисида оз бўлса ҳам ёритиб ўтишга харакат
қиламиз. Энди камми, карамми, борига шукр қиласизлардээээ.
Хўш, аввало мазкур ўйинларда иштирок этадиган олимпия терма жамоамиз ва уларнинг Лондонгача бўлган масофалари тўғрисида қисқача тўхталиб зтсам. Лондондаги ўйинларда мамлакатимиз ШАРАФИНИ 53 (!) нафар спортчимиз ҲИМОЯ қилишлари кўзда тутилган эди. Борганлар рўйхати билан танишинг: Оғир атлетика (штангачилармиз) - 6 нафар; Эркин ва Юнон-рум кураши - 8 нафар; Гимнастика - 2 нафар; Қиличбозлик - 1 нафар; Бокс - 6 нафар; Дзюдо - 7 нафар; Велоспорт - 3 нафар; Эшкакли спорт - 2 нафар; Таэквондо - 3 нафар; Енгил атлетика - 9 нафар; Сузиш - 4 нафар; Ўқ отиш - 1 нафар; Теннис - 1 нафар.
Олимпиада ўйинларидан олдин мамлакатимиз фахри, Пекинда ўтказилган олимпиада ўйинларининг кумуш медали соҳиби, 2011 йилги Жаҳон Чемпионатининг МУТЛАҚ ҒОЛИБИ (!), дзюдочилар ўртасидаги халқаро рейтингда 8- (!) поғонани банд этиб турган дзюдочимиз Абдулло Тангриев қонида наркотик модда топилганлиги сабабли мазкур ўйинларда иштирок этмайди. Халқаро допинг назорати қўмитасидаги мутасаддилар спортчимиз қонида «ҳиндистон марихуанаси» (ўзимиззи қишлоқ тилида «наша») «ТОПИВОЛИШИБДИЙМУШ». Буни қаранг-а, шунча йил наркотиксиз юрган туппа-тузук йигит бирданига айнисая... ёки футбол-шоуда дарвозада туриб кўриб футбол ўйнашга қайта ихтисослашишга ҳаракат қилиб кўрармикин-ааааа, яна билмадим. Энг ажабланарлиси, бутун дунёдаги қайси спортчини олманг қонидан допинг топишса, «йўқ, ман унақамасман, назоратчилар адашган, бошқаттан олсин», - деб айюҳаннос солади. А бизани спортчимиз бўлса, «энди окала, қўйила, ўзбечилик, андиша диган нарсала бор, ҳа энди битта Лондонга бормасам бормамманда энди, шунгаям ғалва кўтариб юрийми, шунгаям ота гўри қозихонами», деди қўйди. Э Абдулла, допинг назоратдан ўтишингни биласан, чойхонада ошингни еб, арағингни ичэээээб ётуврмисанми, бало бомиди наша чекиб, оғайни?! Яна бир "наркоманимиз" қоидабузаримиз Лондонда «аниқланибди». Лондонга бориш учун роса «тортишувлар»га сабаб бўлган ва охир-оқибат Дарья Елизарова ўрнига Лондонга борган 20 ёшли Луиза Галиуллинанинг пешоби таркибида ҳам тақиқланган модда – Фуросемид аниқланган. Шу сабабли у ҳам ўйинлардан четлатилган.
Келинг, вакилларимизнинг шу кунгача иштирокларини таҳлил қилиб чиқамиз.
1- кун Умуман олганда бу йилги Олимпиада ўйинлари спортчиларимиз учун омадли бошланди. Ўйинларнинг дастлабки кунидаёқ 60 кгача вазндаги дзюдочилар ўртасида вакилимиз Ришод Собиров 3-ўринни эгаллаб жамоамиз учун ягона бўлиб турган БРОНЗА медали соҳибига айланди. (умрингдан барака топ йигит, сан бўлмаганингда шуям йўғиди) Денис Истомин испаниялик Фернандо Вердаско устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди. (ахир у бизнинг 1-рақамли теннисчимиз, ахир у Истомин!!) 250 км масофадаги велопойгада С.Лагутин мусобақа ғолиби қозоғистонлик спортчи А.Винокуровга 8 секунд бой бериб 5-ўринни эгаллаган бўлса, 2-велопойгачимиз Муроджон Холмуродов пойга охиригача «ярамади». (Муроджон, чойхонада ош еб ётуврмий велосипед ҳайдаб туриш керагидидээ... ҳа майли, ҳич бўлмаса Биг Бэнни кўриб келадику...) 56 кгача вазнда иштирок этган боксчимиз Орзубек Шоимов эса Олимпиада ўйинларининг дастлабки раундидаёқ бой берди ва «олтин медаль» орзулигича қолиб кетди. (Насиб қилса кейинги олипиадада олади олтин медални, бизни жангчиларимиз ҳеч қачон руҳини туширмаган) 50 метр масофадан пневматик винтовкадан ўқ узишда иштирок этган вакиламиз Сакина Мамедова эса 389 очко билан 56 иштирокчи орасида 49-ўрин билан кифояланди. (ҳарнадэ, охирги ўринмаску)
2-кун Бу куни 2 боксчимиз – Аббос Атоев (75 кг) ва Фазлитдин Ғоибназаров (60 кг) лар ғалаба қозониб кейинги раундга йўл олган бўлсалар, дзюдочимиз Мирзоҳид Фармонов (66 кг) биринчи жангда ливиялик спортчи устидан ғалаба қозониб, 2-жангда жанубий кореялик дзюдочи Чо Жун-Хога имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.
3-кун Мазкур кун олимпиадачиларимиз учун энг омадсиз кунлардан бири бўлди. Сабаби, дзюдочимиз Наврўз Жўрақобилов наурулик ва канадалик рақибларини енгган бўлса-да, 3-жангда тожикистонлик дзюдочига имкониятни бой берди ва ўз иштирокини тугатган бўлса, 200 метрга сузишда иштирок этган спортчимиз Раънохон Аманова эса 34 иштирокчи ичида 25-ўринни эгаллаб мусобақани тарк этди.
4-кун 64 кггача вазндаги боксчимиз Ўктамжон Раҳмонов эквадорлик рақиби устидан 16:10 ҳисобда ишончли ғалабага эришиб кейинги босқичга чиққан бўлса, 81 кг гача вазндаги дзюдочилар ўртасидаги баҳсда иштирок этаётган вакилимиз Яҳъё Имомов биринчи ва ҳал қилувчи жангда жанубий кореялик дзюдочи, Пекин олимпиадаси бронза медали соҳиби Ким Чже-Бамга ютқазиб қўйди. (эҳҳҳҳҳ, кореяликларни сериалини кўруврибмизу, қанақа курашишини ўрганишга вақт бўлмаган шекиллидээээ, бу билан 2-дзюдочимизни корейслар «борт» қилишди)
5-кун Бу кунни мамлакатимиздаги кўпчилик теннис мухлислари иштиёқ билан кутишди. Чунки, бугун мамлакатимиз фахри, 1-рақамли теннисчимиз Денис Истомин дунёнинг АТР рейтинги бўйича 1-рақамли ракетка устаси Швейцариялик Рожер Федерер билан баслашиши лозим эди. Агар шаррос қуйган Лондон ёмғири бўлмаганда (падарингга лаънат) ва 5:5 ҳисобида бораётган ўйин 18 минутга тўхтатиб қўйилиб, Истоминнинг шаштини устига ёмғир ёғимаганда, билмадим, сенсация бўлиши аниқ бўлиб, Истомин ютиб қўярди Федерерни (!) (шу гапларга ўзимниям ишонгим келяпти, россссссаям ватанпарвар боламанда). Афсус шу ёмғир сабаб бўлдию, Денисжон ҳам қолган иштирокчиларимиз каби мағлубият аламини тортиб кўрди (5/7, 3/6). 90 кг гача вазндаги дзюдочимиз Дилшод Чориев ҳам умидларимизни оқламади. Дастлабки 2 та жангда швециялик ва венгриялик дзюдочиларни доғда қолдирган спортчимиз ярим финал учун жангларда бразилиялик спортчига, ҳал қилувчи жангда эса япониялик спортчига имкониятни бой берди. Ягона қиличбозимиз Руслан Кудаев 1-жангда кореялик Пак Кюнг Дуни 15:9 ҳисобида енгган бўлса, 2-учрашувда венесуэлалик Сильвио Фернандезга 15:3 ҳисобда бой берди.
6-кун Умидли спортчимиз, 100 кг гача вазнда иштирок этаётган дзюдочи Рамзитдин Саидов бир неча жангларда ғолиб чиққан спортчимиз бронза медали учун баҳсда германиялик Димитри Петерсга ютқазиб қўйгани чатоқ бўлди. Сузиш мусобақаларида қатнашаётган Юлдуз Қўчқорова эса 37-ўринни эгаллаб ҳаттоки ярим финалгаям чиқолмади.
7-кун Жасурбек Латипов 52 кг гача бўлган вазндаги боксчилар ўртасидаги мусобақани 1/16 финал босқичидан бошлади ва мисрлик Ҳишом Абдулал устидан 21:11 ҳисобидаги ишончли ғалабани нишонлади ва кейинги босқичга, яъни нимчорак финалга йўл олди. Оғир атлетикачимиз Шерзод Юсупов (85 кг) 350 кглик тош кўтариб 11-ўрин билан кифояланди. 100 метрлик масофага югуришда вакиламиз Гўзал Хуббиева 56 иштирокчи орасида 22-ўринни эгаллаган ҳолда мусоқани тарк этди. Уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида вакилларимиз Анастасия Журавлёва ҳамда Александра Котляровалар мос равишда 28- ва 29-ўринларни эгаллаб саралаш баҳслариданоқ ўз иштирокларига якун ясашди. 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда вакилимиз Артем Дятлов умумий ҳисобда 42-ўринни эгаллади. Босқон улоқтиришда қатнашган Суҳроб Хўжаев 65,88 метр натижа билан 38-ўринни банд этди.
8-кун Бу куни боксчиларимиз юракларимизда медалларга бўлган умид чироқларига қайта олов ёққандай бўлишди. Вакилларимиз Элшод Расулов ва Ўктамжон Рахмоновлар ўз вазнларида ғалаба қозониб чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Трамполинда сакраш баҳсларида вакиламиз Екатерина Хилько 12-ўринга лойиқ топилди. (тўплаган бали шу бўлгандан кейин нима қилишсин) 46-иштирокчи қатнашаётган 50 метр масофадан винтовкадан ўқ узиш баҳсларида спортчимиз Сакина Мамедова 22-ўрин билан «қаноатланди»
9-кун Юнон-рум кураши бўйича мусобақаларда 55 кг гача бўлган вазнда иштирок этаётган вакилимиз Элмурот Тасмуратов ярим финал учун баҳсларда мағлубиятга учради. 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда вакилимиз Наталья Асанова ўз гуруҳидаги югуришди 7-ўринни эгаллади (умумий ўринни айтишга уяласан киши)
10-кун Ушбу кун мусобақаларда қатнашаётган вакилларимизнинг аксарияти ўз иштирокларини якунлашларига тўғри келди. Фақтгина 1000 метрга якка каноэда эшкак эшишда вадим Меньков финал босқичига йўл ола билган бўлса, 75 кг гача вазнда боксчимиз Аббос Атоев ҳиндистонлик рақиби Вижендер томонидан аёвсиз «дўппосланган»лигига қарамай ҳакамлар томонидан очколар бўйича (17:13) ғолиб деб топилди ва ярим финал йўлланмасини «қўлга киритди». Кейинги баҳсда уни япониялик Мурата Риото кутиб турибди. Биз вакилларимизга омад тилаб қоламиз. (ҳар ҳолда ярим финал бу камида бронза дегани) Оғир атлетикачиларимиз Руслан Нуриддинов ҳамда Иван Ефремовлар 105 кг гача вазндаги спортчилар ўртасидаги мусобақаларда Украина, Эрон ва Польшалик спортчилардан сўнг 4 ва 5-ўринларни банд этишди. (афсус бу ўринлар учун «чупа-чупс» ҳам беришмайди....) 120 кг гача вазндаги спортчилар ўртасидаг юнон-рум кураши бўйича баҳсларда вакилимиз Мўминжон Абдуллаев 1-баҳсдаёқ имкониятни бой берди. Ядро улоқтиришда иштирокчимиз Елена Смолянова 14,43 метр кўрсаткич билан 31-ўринни олди.
Ҳозиргача эришган ютуқларимиз шулардан иборат. Пекин Олимпиадасида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумий ҳисобда вакиллари медаль олган 86 та давлат орасида 40–ўринни эгаллаган эдилар. Бугунги кунгача эса, Лондон Олимпиадасида вакиллари медаль олган 70 та давлат иштироккчилари орасида вакилларимиз 1 та бронза медаллари билан 61-70 ўринларни бўлишиб туришибди. Бугунги кунга қадар Қўшниларимиз Қозоғистон вакиллари 6 та олтин, 1 та бронза медаллари билан 8-ўринни эгаллаб туришган бўлса, Қирғизистон ва Тожикистонликлар ҳисобида медаллар йўқ. МДҲ давлатлари орасида Россия 42 та (7 та олтин/17 та кумуш/18та бронза), Қозоғистон 7 та (6/0/1), Беларусь 8 та (3/2/3), Украина 9 та (3/0/6), Озарбойжон 3 та (0/1/2), Арманистон 2 та (0/1/1) ва Ўзбекистон 1 та (0/0/1) дан медаллар соҳиби бўлишган. Kamoliddin_76(FanForum rahbariyatidan) | |
Бўлим: Sport |
Кўрилган: 8380 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 40 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |