00:49 Кўйлак кўк ва қора экан!)) | |
Интернет оламини додлатвотган мана бу сурат бир кунни ичидаёқ Майкл Джексондек бутун дунёга машхур бўлиб кетди. Хаммаёқда ўзиям "Қизми бу кийикми бу" бўлиб кетди . Бир ўзимизнинг хонандани продюсери безор бўлганидан шу расмни чиқарганни росмана лаънатлаб қарғаб хам юборди))
"Лаънатланган" эса Шотландиялик 21 яшар хонанда Кейтлин Макнил бўлиб, онасининг дугонаси қизини тўйига киймоқчи бўлган бу суратни қизига юбориб фикрини сўраган. Ана шунда қизи ва бўлажак турмуш ўртоғи уни ранги борасида тортиша бошлашган. Тўй ўтиб бўлгач бу бахсга нуқта қўяман деб интернетга қўйган Кейтлин Макнил ўзи хонанда сифатида машхурликка интилган орзусини шу қилган ишидан кўрди. Майлида, мана исмиям турли тилларда ёзилмоқда. Уни ашуласини эшитмоқчи бўлганлар хам топилса ажабмас. Балки ўзиям машхур бўлгандир хамелион кўйлак бахонасида))
Хуллас бу кўйлак қайси рангда деган саволига бутун дунё иккига бўлинди: тилло ранг ва оқ деганлар билан кўк ва қора деганлар. Қизиғи шундаки рости хам бир сурат вақт ўтиб шу икки турда ўзгариб борди. Хеч қандай ЖИФ форматидаги анимацион сурат эмас, оддий ЖПГ. Шахсан ўзим тилло ранг ва оқни кўриб ...кечқурун кўзим тушганида...ўзимга ўзим том кетти дедим ўзиям. Чунки телефонимдаги сурат энди менга қора ва кўк кўринарди. Компьюетарга ташладим...яна шу ахвол...бироздан кейин эса яна тиллоранг ва оқ....
Барча сир-синоатларга фан тарафлама адекват нуқта қўйилди ва бунга оптик иллюзиялар бўйича мутахассис Михаил Глушков сабабчи бўлди. Унинг илмий тарафлама тушунтириши бўйича кўп нарсага суратнинг сифати ва ёғдуланиб қолгани сабабчи. Оқ рангни баланси кўриш анализаторимизда бўлиб, ёруғлик натижасида ўша ёғдуси тушган рангга мослашаверади. Қорунғуликда ёки ёруғ пайтида сиз бу суратдаги рангни ўзгаришини кўраверасиз чунки кўзларимиз турли ёруғликка мослашаверади ва шу сабаб суратдаги асосий ранг билан ёғдуланган ранглар ўрни алишиб бизга турли рангни кўрасатаверади. Шунингдек узоқдан ва сал бироз эгик турда сиз қора ва кўк кўйлакни кўрсангиз, яқиндан ва тўғри қаралганида тиллоранг ва оқ кўйлакни кўрасиз. Компютердаги мониторларнинг рангларни етказиб бериш хусусияти хам турлича.
Кўйлакни асли ранги эса қора ва кўк бўлиб чиқди.
Сурат интернетга қўйилганидан кейин, шу кўйлак сотиладиган магазиндаги барча размер ва рангдаги шу дизайндаги кўйлаклар 30 минут ичида сотилиб бўлинди.
Оқ теракми кўк терак мавзуси шу билан бахтли якун топди. Магазиндагилар хам хурсанд, хонанда хам.
-Оқ кўйлагим бор дейсан ажаб-ажаб, нега уни киймайсан ажаб-ажаб? -Чунки у росмана ажаб ажаб бўлиб, аслида кўк экан!)) | |
Бўлим: Prikol | Кўрилган: 21833 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 30 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |