03:26 Инстаграмдаги ўзбек санъат олами Фрейд ва Конфуцияга дам бермоқда! | |
Инстаграм оламидаги машхурларимизни кўпчилиги қўяётган суратлари остида ўз номларидан буюк шахсларнинг иқтибосларни ннннагло уялмай қўйишларига гохо хайратланаман. Нахотки "(с)Муаллиф фалончи"-деб қўйса шу сўзлар унинг айни дамдаги кайфияти холати (состояние души) эканлигини хечким тушунмаса? Аксарият ўзбек артистлари ўзидан Конфуций билан Фрейдни ясаб олган) Ясаб олгандаям халиги иқтибослар миксидан Фрейд деганлари гўрида чирпирак бўлиб айланиб, Конфуций дегани эса ўзини қайта-қайта харакири қиладиган даражада.
Қизиғи, хаётда рус тилида "Ти мИ Гулпипи" бўлиб ётган айрим(!) хонандалар шу русча иқтибослар билан ЯШАШНИ ЎРГАТИШ ва БАХТ ХАҚИДА иқтибослар қўйишса бору....халиги бир жойлар томир тортишиб чандир бўлиб кетаркан )) Ўзи умринда битта кўйлак йиртганмисан?((с)халқ мақолидан))) Хаётда нимани кўрибсаней? Майли мухлислар сени рус тилини билмаслигингни билишмас, аммо хамкасбларинг ва шу санъат оламидан ЮЗЛАБ одамлар сени қандайлигингни билишадикууууу....ниме унаққиласаааан?)) қимаааа унақа, йўўўўқ, қимаааа, илтимоос, бу шаштларингдан қааайт))) Шартми мингта одам олдида ақлли бўламан деб юзта хамкасб орасида кулгу бўлишинг? Барибир шу хамкасбларинг орасидасанку. Рус тилингни билиб хурмат қилармиди мухлис? Ё ўзбегидан чиқмаган совчини ўрисидан кутяпсанми?-десанг?)))) Айримларига!)
Бир хиллари "Мухлислар сизларга ёзяпману, рақобатчи "дугонам" сен ўқи!" маъносида қўяётган ЯХШИЛИК хақидаги иқтибосларидан шу қадар ЁВУЗЛИК сезиладики...харқанча кўнгил, қалб тозалик ва хоказо каби нарсаларни ёзишмасин барибир НИМА УЧУН ёзаётгани ва КИМГАДИР аталганини сезиш қийимас. Тўхтамай шунақа мавзуда ёзаверганидан ўзиниям фош қилиб қўяди, демак шундай мавзулар ўзингни қийнаяптики тинмаяпмсан))
Икки орада мухлислар хайрон)) Бир икки ўзбек миллий қўшиқлари доирасида куйлағувчи хонандаларнинг "рус филология фанлари докторининг докторскийни ёқлаш" онларидан иборат иқтибослари тагига изохлардаги мухлислардан "эй ў ўзбеча гапир!" деб ёзишганини кўрибку куласиз. Русийзабон хонандаларку майли...Аммо коридор билан помидорни ажратолмайдиганларга русчани билмасанг нима зарил русча ёзиб? Ўзинг таржимасини биласанми?) Билсанг хам қум борми жимитдек нарса бўлиб кенг оламга дарс ўтаман деб? Хали турмуш қурмаган, нима дерди...халиги икта пиёзни бошини омаган дермиди? Хуллас шу бели эгилиб ер супуриб, далада кетмон чопиб пешонаси терламаганлар хаёт хақида достонни ёзаётиб , рус тилидан фанлар академияси кафедраси бўлими мудирасини беришмасаде.
Хаётдаги аслингга ёзаётган иқтибосларинг мос тушмаса бу хаммаси хўжакўрсинликдан ўзгаси эмас! Хаётдаги аслингни эса майли камлик билса хам, биладиганлари бор! Қўйсангчи бу ахмоқликни, бор нота ўрган, вокалга бор. Хонанда номингга доир ишни қилсангчи. Инстаграмда юзингни реклама қилиб бировлар иқтибосини гуглдан қидиргунча касбинг тақозо этган мажбуриятлар устида ишласенгчи. Аввало ўзинг олдингдаги бу театр нимага керак? Микрофон ушлашни билмайсан, билсанг хам ишлатишни билмйсану яна ХАЁЁТ БАААХТ дейсан ... Бахтни деталларга бўлиб эмас, бирда умумий айтса хамма нарсада хотиржамлик бу бахт! Элементарно! Бўлди, уни нима кераги бор қистимлаб, оила, иш, севги, дўст, соғлиқ...хаммасида хотиржам бўлсанг демак хаммаси яхши, демакки шуда бахт !
Сени холатингда (!) эса хаёт бу-санъатда ўрин қолдириш, тарихга кириш ва асрлар оша қўшиқларинг сайр қилишига уринишинг. Бахт бу оиланиям санъатниям бирдек ушлаб, сахнага чиққанингдан то тушиб кетганингача одамлар тик туриб қўшиғингни куйлаб олқишлаб туриши. Куйлаб туриб сахнада жон бериш хам катта бахт! Ўлиб кетган тақдирингдаям сен ТИРИКДЕК бўлиб овозинг хонадонлардан таралиб туриш БАХТига ИНТИЛМОҚ бу сени хозирги ХАЁТинг! Хаққоний санъаткор ва ижодкорнинг бахт ва хаёт хақидаги бундан ўзга тушунчаси уни санъаткор ва ижодкорлик даражаси сутлигини қай тарзда эканлигини аниқлаб бераверса керак. Бу касб фидоийликни талаб этади, хадеб кенг оммага ликкилайверишнимас. Хар тарафлама! Барьер деган нарса қолмади, яна одамлар хурмат қилмай қўйишди деб айюханнос соласизлар.
Одамларни ахмоқ деб билишадими тушунмайман... изохда ўнтаси мақтаб қойииил дегани билан қалбан семирадими тушунмайман. Қолган йигирматаси кулмайдими? Шулар орасида қанчаси сени асли комплексинг мавжудлиги ва аслида ёзувларингга психологик ёндошиб аслингни сезиб ачинмаса? Шунчаки қўйилган суратига мантиқан хос бўлган ақллилик қилинган сўзлар йўқда. Масалан онасини қучиб турган сурати тагига она хақида кимнидир иқтибоси ёки ўзини ўша холатдаги намоёнланиш фикри бўлса бу бошқа гап. Лекин ўзини шпатланган суратида гох осмонга қараши, гох бошқа ерини реклама қилиши ёки кийиминими кўз-кўз қилиб тагига "ман ўзи буёқда нима қивомман" деб турган ақлли иқтибос қолдиришса кулгуликде.
Хориж эстрадасини инстаграмда кузатсангиз ИНСТАГРАМ тушунчасига хос, нима билан машғул, нима ёқди, таъсирлангани билан бўлишмоқ, бирор ходиса айни дамда қандай кечмоқда, жараёндаги умр ва хоказо...суратларга хос изохлар билан, ақллилик қилмоқчи бўлса хам айнан ўзини сўзлари ўзини прикол ва ўзига хослиги яққол сезилади. Яъни ўша эфирдами ё интервьюдаги гапириш услуби ва дунёқарашига хос сўзлар билан дарров суратини кўрмаёқ иқтибосидан бу Собчак ва ёки Тимати дейсиз. Ўзлик! Хослик! Хақиқий!
Бизнинг артистлар эса кўринган қулай жойга шартта сахна ясаволишади. Мухлислар борми демак томошабинлар дея кееееттти публикага ўйнаш!) Худди фонограмма каби ва худди бировни қўшиғини ўғирлаганидек... шу инстаграмдаям хақиқатию асли йўқ аксар артистларимизни!
Санъатиям ўзлигиям иқтибослариям ўғирлик, фонограмма ва сохталикдан иборат эстрадамиз!)
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 11216 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |