04:33 Энсамнинг эстрадалари! | |
Интернет чексиздир мисли коинот, Хар юлдузда қайнар ўзга бир хаёт. Томчида қуёш акс этгани каби, Адолатга ўч қалблар овчиси Сайёд! Энсамнинг эстрадалари замонивий рубоийлар бобида Алишер ИСОМИДДИНОВ талқинлари Қўлда қалам, дилда алам шеър ёзаман, Санъатдаги сохталик шунча бўлурму, хай-хай?! Қуёш бўлсанг осмонингда ўзинг чақна, ўзинг балқ, Халоллигу покликда ном чикарган қўхна Шарқ. Сузи узгартирилган наволарга хитобим, Хонандамиз қўшиқларин ўзлаштирманг, ўзга халқ! *** «Билмадим мен ё йитгитман ё кизман, Продюссер қадам қўйган бир изман. Оғзим қийшиқ бўлса хам бой боламан, Эстрада осмонида юлдузман! *** Голливудми Болливуд ета олмас хеч бири, Асли биздан олинган уларнинг хам унсури. Савияси савдойи филмларимиз бисёр, Ким ўзарга бахс бойлаш ўзбек киносин сири! *** Қурбақа балчиққа мойил бўлурми, Тўтиқуш сўзласа, қоил бўлурму? Чумоли кўлмакни дарё деб билса, Тўрт қатор шеър ёзган шоир бўлурму? *** Боғ аро йиғилиб барча қушлар жам, Хар бири мақтанар ўз хусни билан. Булбул митти булса хам жуда хушовоз, Сайраш сенга ярашмайди товусгинам! *** Нени тушундим, не хис килдим, ноланг эшитолмадим, Овозингни қурбақадан асло фарқлай олмадим, Эй Алишер бода бирла хуррам эт кўнгил уйин, Не учунким бу қўшиқдан зарра маъно олмадим?! Алишер ИСОМИДДИНОВ | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 6113 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |